Эрон ҳаво ҳудуди ёпилиши сабабли икки авиакомпания Ўзбекистонга рейсларни бекор қилди

Фото: UZBEKISTAN AIRPORTS

Flynas ва Qeshm Air авиакомпаниялари Яқин Шарқда вазиятнинг ёмонлашуви ва ҳаво ҳудудининг бир қисми ёпилиши муносабати билан Ўзбекистонга парвозларни вақтинча бекор қилди, деб ёзади UZBEKISTAN AIRPORTS.

Бугун, 2 октябрь куни қуйидаги рейслар бекор қилинган:

– Flynas авиакомпаниясининг KNE633/634 Жидда – Тошкент – ​​Жидда рейси;

– Flynas авиакомпаниясининг KNE651/652 Жидда – Наманган –Жидда рейси;

– Qeshm Air авиакомпаниясининг QSM2143/2142 Теҳрон – Тошкент – ​Теҳрон рейси.

Ушбу рейсларнинг парвози ҳақида маълумот олиш учун авиакомпания вакилларига мурожаат қилиш тавсия этилади.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.