Эрон Хитой учун нефть нархларини оширди
Теҳрон ёқилғи нархларини оширгани сабабли Эрон ва Хитой ўртасидаги нефть савдоси тўхтади, деб ёзади Reuters агентлиги манбаларга таянган ҳолда. Теҳрондан етказиб бериладиган ёқилғи ҳажми Хитойнинг нефть истеъмолининг тахминан 10% ни ташкил қилади.
“Бу кенг қамровли дефолт. Нархларни ошириш бўйича буйруқ Теҳрондан келган бўлиши мумкин, чунки улар етказиб беришни ва воситачиларни тўхтатиш ваколатига эга”, — дейди агентлик суҳбатдоши.
Агентликнинг аниқлик киритишича, Хитой Эрон, Венесуэла ва Россиядан нефтни катта чегирма билан сотиб олиб, миллиардлаб долларни тежаган. Бу мамлакатларнинг барчаси санкциялар остида.
Харидорлар, агентлик суҳбатдоши айтганидек, нефть нархини пасайтириш бўйича музокаралар олиб боришга ҳаракат қилмоқда. Бироқ, музокаралар доираси чекланган.
Ноябрь ойида нефть сотиш бўйича битимлар бир баррель учун тахминан 10 долларлик чегирмалар билан тузилган. Декабрь ойи бошида эронлик сотувчилар хитойлик харидорларга Брент нефти учун чегирмалар 5-6 долларгача камайиши ҳақида хабар берганди, дейди Reuters манбаси.
Шарҳлар