Эрон президенти Кермандаги теракт учун жазо берилишини ваъда қилди
Эрон президенти Иброҳим Раиси Кермандаги 103 киши ҳалок бўлган теракт учун жавобгарларни қидириш ва қаттиқ жазолаш муқаррарлигини маълум қилди. “Ал-Жазира” телеканалига таяниб, ОАВ давлат раҳбари жиноятни зудлик билан очиш долзарблиги ва муҳимлигини таъкидлагани ҳақида хабар берди.
“Кермандаги портлашларнинг айбдорлари ва уларнинг ташкилотчилари топилади ва жазоланади”, – деди Раиси.
Туркия, Европа Иттифоқи, Ливан, Иордания, Ироқ ва Покистон Эроннинг Керман шаҳридаги ҳужумни қоралади. БМТ Бош котиби Гутерриш айбдорларни жазолашни талаб қилди. Эрон расмийлари портлашларни теракт сифатида баҳолади.
Улашиш:
Шарҳлар