,

Эрон Сурияга берилган авиазарба жавобсиз қолмаслиги ҳақида огоҳлантирди

Фото: Forbes

Эрон президенти мамлакатнинг беш нафар юқори мартабали хавфсизлик ходимининг ҳалок бўлишига олиб келган Сурия пойтахтига берилган ҳаво ҳужуми “жавобсиз қолмаслигини” билдирди.

Иброҳим Раисий бир нечта Сурия аскари ҳам ҳалок бўлган ҳужумда Исроил айбдор эканини айтади.

Исроил бу баёнотга изоҳ бермади. У кўп йиллар давомида Суриядаги Эрон билан боғлиқ объектлар бўйчиа зарбалар бериб келган.

7 октябрь куни Хамаснинг Исроилга уюштирган ҳужумларидан кейин Исроил ва Ғазо сектори ўртасида уруш бошланганидан сўнг бундай ҳужумлар кучайган.

Президентнинг расмий веб-сайтида эълон қилинган баёнотда Раисий «юқори мартабали шаҳидлар»нинг оилаларига ҳамдардлик билдирган.

У уларнинг ўлими учун қасос олишга ваъда берган ва ҳужумни “Эроннинг беш нафар таниқли маслаҳатчисининг қўрқоқларча ўлдирилиши” деб атаган.

Баёнотда зарба “террористик ва жиноий” дея таърифланган ва “бу [Исроилнинг] қаршилик фронти жангчиларига нисбатан умидсизлиги ва заифлигининг баландлигини кўрсатади”, дейилади.

«Бу жавобсиз қолмайди», – дейилади баёнотда.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги ҳужумлар Исроилнинг «тажовузкор ва провокацион» ҳаракати эканлигини билдиради ва халқаро ҳамжамиятни уларни қоралашга чақиради.

Эроннинг йирик ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий кучи ҳисобланган Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг юқори мартабали арбоблари Сурияда фуқаролар уруши бошланган 2011 йилдан бери яшайди, бу ерда улар президент Башар Асад режимини қўллаб-қувватлашга ёрдам бермоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.