Эронлик маслаҳатчи: Россиянинг Украинадаги ғалабаси Трамп келиши билан боғлиқ
Эрон раҳбарининг маслаҳатчиси Али Акбар Вилоятийнинг айтишича, Яқин Шарқ ва Украинадаги можаролар туфайли глобал вазият жиддий ўзгаришларга юз тутмоқда.
Унга кўра, Фаластин ва Ливан гуруҳлари Исроилга муваффақиятли қаршилик кўрсатмоқда, бу эса Нетаняху ҳукуматининг қулашига олиб келиши мумкин. Шунингдек, у Доналд Трампнинг Оқ уйга қайтиши Ғарбнинг Украинага кўрсатаётган ёрдамини камайтириши мумкинлигини, бу эса Россиянинг қўлида ўйнаб, уни можарода ғалабага олиб келишини таъкидлади.
Вилоятининг қўшимча қилишича, бу можароларнинг иккаласи ҳам Ғарб давлатларининг ҳаракатлари оқибатидир.
Улашиш:
Шарҳлар