Эронлик журналистлар Элаэ Муҳаммадий ва Нилуфар Ҳамедийга нисбатан ҳижобни “нотўғри ўраш» бўйича иш очилди
Эронлик журналистлар Элаэ Муҳаммадий ва Нилуфар Ҳамедий апелляция кўриб чиқилгунга қадар вақтинча қамоқдан озод қилинганларидан сўнг сочларини ёйиб суратга тушганликлари учун ҳижобни “нотўғри” ўрашда айбландилар. Бу ҳақда Iran International хабар беради.
Озод қилинганларидан сўнг сочларини ёйиб суратга тушган Элаэ Муҳаммадий ва Нилуфар Ҳамедий 2022 йил сентябридан бошлаб турли айбловлар бўйича қамоқда сақланаётган эди. Айбловлар ичида Маҳса Аминий ўлими ҳақидаги мақолалар ва бошқа ҳуқуқ ҳимоячилиги билан боғлиқ баёнотлар ҳам бор бўлган.
Қизларнинг суратлари интернетда тарқалганидан кейин ҳижобни “нотўғри” ўраш ҳақидаги янги иш очилди. Ҳар иккала журналист ҳам суд қарорлари устидан шикоят қилишди, энди 20 январда бўладиган апелляция мажлисини кутишмоқда.
Шарҳлар