Эртага қандай ҳаво бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 27 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-19 даража илиқ, кундузи 31-33 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бироз булутли бўлади, айрим жойларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 9-14 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда  шамол эсади. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли туманларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 9-14 метр тезликда шамол  эсади. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.