Тошкент вилоятида Jetour автомобили сув тақсимлаш иншоотига тушиб кетди

Videodan skrinshot

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан сув тақсимлаш иншоотига тушиб кетган автомобиль олиб чиқилди. Ҳайдовчи тан жароҳати олмаган, дейилади вазирлик хабарида.

4 сентябрь куни соат 16:00 да Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, “Ғазалкент-Чирчиқ” йўлида ҳаракатланиб кетаётган Jetour русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Оқтош кўпригидан Ғазалкент сув тақсимлаш иншоотига тушиб кетганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Шунга кўра зудлик билан айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобилни сув тақсимлаш иншоотидан олиб чиқди. Автомобилда йўловчилар бўлмаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.