ЙХҲТнинг махсус узоқ ва қисқа муддатли кузатувчилари иштирокида Ўзбекистонда ўткан сайлов якунларининг дастлабки баёноти муҳокама этилди
Ўзбекистонда 27-октабр куни бўлиб ўтган Парламент сайловлари давомли ислоҳотлар, жумладан, Конституцияга ўзгартиришлар киритиш шароитида бўиб ўтди, дейилади халқаро кузатувчиларнинг бугун эълон қилинган дастлабки баёнотида.
«Ушбу сайловлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида Конституция ва қайта кўриб чиқилган Сайлов кодексига киритилган муҳим ўзгаришларни акс эттирувчи янги аралаш сайлов тизими асосида ўтказилди», – дейди ЙХҲТнинг махсус координатори ва қисқа муддатли кузатувчилари етакчиси жаноб Азай Гулиев.
Сайлов қонунчилиги босқичма-босқич ривожланиб, сайловларга техник жиҳатдан пухта тайёргарлик кўрилган бўлса-да, сиёсий партияларни рўйхатга олиш, сайланиш ҳуқуқи, сайловолди кампаниясини молиялаштиришнинг шаффофлиги, сайловнинг фуқаролар томонидан кузатилиши ва сайлов участкаси натижаларини эълон қилиш каби соҳаларда халқаро стандартларга риоя қилиш билан боғлиқ муҳим масалалар сақланиб қолмоқда.
Рўйхатга олинган бешта сиёсий партиянинг барчаси қонун асосида эркин ва тенг шароитларда сайловолди кампанияларини олиб боришга муваффақ бўлди, бироқ уларнинг сайловолди кампаниялари вазмин руҳда бўлиб, ҳукмрон партия ёки бир-бирининг сиёсатига жиддий эътирозлар билдирмади.
ОАВда сайловларни ёритиш сўз эркинлиги чекловлари билан олиб борилди, оқибатда сайловчилар турли нуқтаи назарлардан фойдаланишларининг деярли имкони бўлмади. Қувонарлиси, хотин-қизларнинг номзодлар орасидаги ва сайлов бошқарувидаги вакиллиги анча яхшиланди.
«Рўйхатга олинган бешта партия ҳукумат сиёсатини тўлиқ қўллаб-қуwватловчи вазиятда сайловчиларга муқобил вариантлар тақдим этилмади. Бу фуқароларнинг овозини чинакам ифодалаш учун янада фаол ва рақобатбардош сиёсий муҳит яратиш зарурлигини яна бир бор таъкидлайди», – деди ЙХҲТ ПА делегацияси раҳбари Саргис Ханданян. «Шу билан бирга, депутатликка номзодлар учун гендер квотаси оширилиши ижобий ўзгариш сифатида баҳоланди. Умид қиламизки, бу ЙХҲТ ўз олдига қўйган вазифаларига мувофиқ хотин-қизларнинг жамоатчилик ва сиёсий ҳаётдаги иштирокини янада оширади».
Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар орасида қайта кўриб чиқилган сайлов тизими, партиялар рўйхатини қайд этишнинг янги қоидалари, сайловни бошқариш органлари фаолиятининг ўзгартирилган қоидалари ва гендер квотаси оширилди, бироқ бу ўзгаришларни амалга оширишнинг нисбатан қисқа муддатлари халқаро илғор амалиётларга риоя қилиш борасида саволларни келтириб чигарди.
Барча даражадаги сайловга тайёргарлик ишлари самарали олиб борилди, Марказий сайлов комиссияси мажлисларини мунтазам равишда эфирга узатиб, ўз гарорларини тезкорлик билан э лон қилган ҳолда, шаффофликни таъминлади. ДИИҲБнинг аввалги тавсияларига қарамай, сайлов жараёнининг турли жабҳаларида давлат ва маҳаллий бошқарув органлари билан чамбарчас боглиа болган, маҳаллий ўзини ўзи бошгариш органи ҳисобланучи маҳаллаларнинг муҳим роли қуйи бўғин сайлов комиссияларининг мустагиллигига салбий таъсир кўрсатишда давом этди.
Сайлов куни тинч ва тартибли ўтди.
Бу сайловларда аёллар учун гендер квотаси 30 фоиздан 40 фоизга оширилди. Хотин-қизлар Қонунчилик палатасида ваколати тугаётган депутатларнинг 150 ўрнидан 47 тасини эгаллаб, номзодларнинг 45 фоизини ташкил қилади. Бундан ташқари, Сенат спикери, Қонунчилик палатаси спикерининг етти нафар ўринбосаридан бири ва Бош вазирнинг тўрт нафар ўринбосаридан бири аёллардир.
Халқаро ташкилотлар, сиёсий партиялар, маҳалла қўмиталари ва аккредитациядан ўтган оммавий ахборот воситалари вакиллари сайловларда кузатувчи сифатида қатнашиш ҳуқуқига эга. МСК 851 нафар халқаро кузатувчини рўйхатга олди. ДИИҲБнинг аввалги тавсияларига ва ЙХҲТ мажбуриятларига зид бўлишига қарамай, қонунчиликда сайловларнинг фуқаролар кузатуви бўйича тартиб-қоидалар мавжуд эмас.
Шарҳлар