Йил бошидан буён 68 нафар фуқаро одам савдоси учун жавобгарликка тортилди
2024 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) билан 69 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди, дея хабар беради Олий суд.
Улардан 52 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 17 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо (жарима, шартли муддат ва озодликни чеклаш) тайинланган. Судланганларнинг 53 нафари аёл, 16 нафари эса эркак.
Мазкур жиноят натижасида 86 нафар фуқаро жабрланган бўлиб, улардан 63 нафари аёллар ва 14 нафари 3 ёшгача бўлган болалардир.
2023 йилда ушбу модда бўйича 126 нафар шахс судланган бўлиб, улардан 84 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 42 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазолар тайинланган.
Шарҳлар