Иссиқхона қурилишига ажратилган кредит маблағини ўзлаштирган МЧЖ аниқланди

Фото: департамент

Самарқанд туман прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “K.B.” МЧЖ масъул шахслари ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан иссиқхона қурилишини тўлиқ амалга оширмасдан расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали 1,7 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.