Тошкент Аграр университетида юз берган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди
30 сентябрь куни соат 20:10 да Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган Тошкент Давлат аграр Университети ҳудудидаги бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:17да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 21:36 да қуршаб олинган ва соат 22:10 да батамом ўчирилган
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.
Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси маълум қилишича, Жиноят кодекси 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши) 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Айни пайтда ҳодиса сабабларини аниқлаш учун суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар