Тошкентда жиноят содир этган 2 та шахсга ҳукм ўқилди
Тошкент шаҳар ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда пойтахт ҳудудида криминоген вазиятни яхшилаш мақсадида ўтказилган тезкор тадбирда жиноят содир этган бир гуруҳ шахслар ушланган.
Тошкент шаҳар ИИББ томонидан қўзғатилиб тергов қилинган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланиб, жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилган.
«Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судининг 24 апрел кунидаги ҳукмига кўра 1985 йилда туғилган Файзиев Алибек Шахруллоевич Жиноят кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан айбли деб топилиб, унга нисбатан ўн икки йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган», – дейилади хабарда.
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани судининг 14 май кунидаги ҳукмига кўра, 1990 йилда туғилган Амонов Олимжон Шухратович Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилган ҳамда Суд томонидан унга нисбатан тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Шарҳлар