Тўра Авлоқуловнинг ҳаётига суиқасд қилинганлиги ҳолати юзасидан расмий баёнот берилди

Фото: Жиззах ИИБ

Қашқадарёда самбочи Тўра Авлоқулов қўлбола усулда ясалган қуролдан олган жароҳати оқибатида вафот этди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати расмиий баёнат берди.

Унга кўра, самбочига ўқ узган фуқаро ҳодиса жойидан қочмоқчи бўлганида ИИБ тезкор ходимлари томонидан ушланган. Ҳозирда  Шаҳрисабз тумани прокуратураси томонидан Тўра Авлоқуловнинг ҳаётига суиқасд қилинганлиги ҳолати билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Гумонланувчи шахс ўзаро жанжал давомида темир қувурдан қўлбола усулда ясалган қурол билан Т.Авлақуловнинг бош қисмига қаратган ҳолда бир марта ўқ узган.

Жиноят иши доирасида гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан жабрланувчи Т.Авлоқулов 31 март куни вафот этган.

Тергов ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.