Йирик шаҳарларда автомобиллардан фойдаланиш чекланади
Мамлакатдаги чанг-тўзон бўронларига қарши курашиш ва уларнинг салбий оқибатларини юмшатиш доирасида 2024 йил 1 мартдан бошлаб ҳудудларда аҳолини чанг-тўзон бўронлари юзага келганда ва атмосфера ҳавосида майда дисперс заррачалар миқдорининг йўл қўйиладиган даражадан ортиқлиги аниқланганида зарур профилактика чора-тадбирлари ҳақида мунтазам хабардор қилиш амалиёти жорий этилади.
Шунингдек, 500 квадрат метр ва ундан катта қурилиш майдонларида ҳамда уларга кириш ва чиқиш йўлларида чанг-тўзон заррачаларининг ҳавога кўтарилишини олдини олиш бўйича мажбурий талабларни жорий этиш режалаштирилган.
Ҳужжатда шунингдек Тошкент шаҳрида N2, N3, О4 тоифасига кирувчи 10 тоннадан ортиқ юк ташишга рухсат этилган оғир юк автотранспорт воситаларининг трафик соатларида ҳаракат қилиши тақиқланиши кўзда тутилган.
Бунда мазкур чекловлар махсус хизматлар, жумладан, коммунал хўжалиги, ободонлаштириш ва Қуролли Кучларга тегишли юк ташиш автотранспортларига татбиқ этилмаслиги белгиланган.
Шу билан бирга, 2030 йилгача босқичма-босқич Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказларида Евро-5 ва ундан юқори стандартларга жавоб бермайдиган автомашиналардан фойдаланишни чеклаш таклиф этилмоқда.
Шарҳлар