Жиззахда боғча тарбияланувчиси вафот этган

Ижтимоий тармоқларда оилавий мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси вафот этганлиги тўғрисида хабарлар тарқалган. Бу юзасидан Жиззах вилояти прокуратураси расмий муносабат берди.

Хабарда айтилишича, “15 февраль куни Дўстлик туманидаги маҳаллаларнинг бирида жойлашган “Н.Ш” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси назоратсиз қолиши оқибатида чиқиб кетиб, вафот этган”.

Ҳолат юзасидан Дўстлик туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.