Жиззахда «Yutong» автобуси «Hоwо» юк машинасига бориб урилди
Жиззах вилояти Шараф-Рашидов туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, натижада икки фуқаро ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Ҳодиса “Тошкент-Термиз” йўналишидаги 998 километрлик М-39 автомобил йўлининг «Сулоқли» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида содир бўлган. Аниқлик киритилишича, «Yutong» автобуси «Hоwо» юк машинасига бориб урилган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида икки нафар қорақалпоғистонлик фуқаро олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган, тўрт нафари (уч нафари Қорақалпоғистондан, яна бири Франция фуқароси) турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар