Жиззахда 4,5 минг хонадонли 118 та уй-жой қурилади
Жиззахда уй-жой ва маҳалла инфратузилмасини яхшилаш мақсадида бу йил вилоятда 4,5 минг хонадонли 118 та уй-жой қуриш режа қилинган.
Давлат раҳбари бу етарли эмаслигини қайд этиб, уй-жой қурилишини кўпайтириш зарурлигини таъкидлади. Дўстлик туманидаги “барак” уйлар ўрнида янги уй-жой қуриш тажрибаси асосида қолган туманлардаги 2 мингга яқин эски уйлар ўрнида 50 минг хонадонли замонавий уйлар қуриш дастурини тасдиқлаш топширилди. Зомин, Бахмал ва Форишда ҳам уй-жой қуриш дастурлари бошланиши вайд этилган.
Шунингдек, Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик ва Мирзачўл туманларилаги 450 минг аҳолининг шаҳарга қатнашида енгиллик яратиш учун сентябрдан бошлаб ушбу туманларни Жиззах шаҳри билан боғловчи “Иржар – Дўстлик – Жиззах” йўналишида тепловоз қатнови йўлга қўйилиши режа қилинган.
«Вилоятдаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, жойларда боғча ва мактаблар қуриш, Жиззах шаҳридаги тиббиёт муассасалари ва кўприкларни таъмирлаш чора-тадбирлари юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди», – дейилади хабарда.
Умуман, Жиззахда маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, бизнесни қўллаб-қувватлаш, грантлар ажратиш учун қўшимча 300 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.
Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг ҳисоботи тингландвилоят фаоллари билан мулоқот бўлди
Шарҳлар