Бугун Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюради

Фото: пресс-служба президента

Бугун, 8 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлат раҳбари саноатнинг юқори технологик тармоқлари, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишларда амалга оширилаётган лойиҳалар, маҳаллаларда аҳоли даромадларини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишади. Янги корхоналар қурилишига старт бериш, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларини муҳокама қилиш ҳам режалаштирилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.