“Қўйлиқ” бозорининг кўчирилишига қарши ўтказилган намойиш иштирокчиларининг 5 нафари ҳибсга олинди
Тошкентда шаҳарнинг йирик бозорларидан бирини кўчиришга қарши ўтказилган намойиш иштирокчиларининг 5 нафари беш суткадан етти суткагача ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Медиазона” ёзади.
Тошкент шаҳар ИИББ берган маълумотга кўра, намойиш иштирокчиларига ички органлар ходимлари томонидан хизмат бурчининг бажарилишига қаршилик кўрсатиш ҳамда намойиш ўтказиш ва уни ташкил қилиш тартибини бузиш айблови қўйилган (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195 ва 201-моддалари). “Газета” нашрининг ёзишича, ҳибсга олинганларнинг ҳаммаси бозор ишчилари бўлган.
Қайд этиб ўтамиз, 9 декабрь куни ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ одамлар Тошкентдаги “Қўйлиқ” озиқ-овқат бозори ёнидаги йўлни ёпиб қўйганини акс эттирувчи видео пайдо бўлган.
Шарҳлар