Ёғингарчиликлар сабабли Ўзбекистоннинг учта вилоятида қарийб 10 минг нафар аҳоли чироқсиз қолди
Республика ҳудудларида кучли шамол ва ёмғир (қор) натижасида айрим электр тармоқларида узилиш юз берди.
Қуйидаги ҳудудлар электр таъминотидан қисман узилган:
- Қашқадарё вилоятининг Кўкдала, Ғузор, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Китоб ва Қарши туманлари (жами 5430 истеъмолчи);
- Самарқанд вилоятининг Нуробод, Пастдарғом ва Иштихон туманлари (жами 3500 истеъмолчи);
- Жиззах вилоятининг Фориш ва Ш.Рашидов туманлари (жами 950 нафар истеъмолчи).
Ҳозирда носозликларни бартараф этиш бўйича махсус бригадалар ишламоқда. Энергетика вазирлиги юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўради.
Улашиш:
Шарҳлар