«Ёлғон гапиришнинг нима кераги бор?»: Россия ОАВ Брянск областидаги қурол-яроғлар омборига қилинган ҳужум ҳақида ҳаққоний ахборотни талаб қиляпти
Кеча тунда Брянск областидаги “67-ГРАУ” арсеналига ҳужум қилинди. Россия ОАВ манбалари дронлар ва баллистик ракеталар ёрдамида ҳужум қилингани ҳақида билдирмоқда.
Россия ОАВнинг қайд этишича, «улар бир неча бор хууссий равишда Мудофаа вазирлигидан ёлғон гапириш ва маълумотлар билан манипуляция қилишни тўхтатишни сўрашган».
«Брянск областидаги ҳарбий объектнинг техник ҳудудига шикастланган ATACMS ракетасининг бўлаклари тушиб, ёнғин чиқди», – дея хабар беради Россия Мудофаа вазирлиги.
“Холис бўлайлик – ракета бевосита омборга тушган, бу эса кейинги портлашни келтириб чиқарган. Нега ёлғон гапириш, “бўлаклар”, “парчалар” ва бошқалар ҳақида версияларни ўйлаб топиш керак? Ахир биз оддий россияликларни аҳмоқ деб ҳисобламаймиз, шундай эмасми? Мамлакатда уруш кетмоқда, ҳамма ҳаммасини тушунади”, — дейилади хабарда.
Мудофаа вазирлиги АҚШ ва бир қатор Европа давлатлари бундай қарорга олдиндан тайёргарлик кўрганини аниқ маълум қилди. Баёнотда айтилишича, потенциал зарбалар зонасида ракеталар ва бошқа ўқ-дорилар сақланадиган йирик омборларни ташкил қилмаслик буюрилган.
“Кремль зарба ҳақида хоҳламай изоҳ беряпти. Владимир Путиннинг яқин суҳбатдоши “энг яхши ечим икки ой кутиш бўларди” (Дональд Трамп келгунига қадар – таҳр.)”, деган. Яъни, “АП” Киевнинг ғарбий шериклари томонидан кескинлашувга умуман муносабат билдирмасликни таклиф қилмоқда. Ғалати позиция. Лекин буни тушуниш мумкин. Президент тунги зарбага қандай муносабат билдиргани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ”, — дейилади хулосада.
Шарҳлар