Мактаблардаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларида “Энг фаол ота” ва “Жонкуяр она”лар тақдирланади

Foto: O‘zA

Умумтаълим мактабларидаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларида ўқувчиларнинг ота-оналарига “Энг фаол ота”, “Жонкуяр она”, “Масъулиятли ота-она”, “Аълочи ўқувчи отаси”, “Билимли қиз онаси” номинациялари бўйича ташаккурномалар берилади, деб хабар бермоқда ЎзА.

Бундай номинациялар бўйича мактаб ҳаётида фаол иштирок этаётган, одоб-ахлоқи, интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг ота-оналари тақдирланади. Шунингдек, йил давомида намунали хулқ ва аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар рағбатлантирилади.

“Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 га қадар ташкил этилади. Мактаб ўқувчилари сонидан келиб чиққан ҳолда фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилади;

Маҳалла фаоллари, ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари билан ҳамкорликда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинган ҳолда ташкил этилади. Фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, маҳалла фаоллари, ўрнак бўладиган мактабнинг собиқ битирувчилари таклиф этилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.