Ёш ўтиши билан кўриш қобилияти пасайишини тўхтатиш йўли топилди
АҚШ ва Австралия олимлари ёш ўтиши билан инсоннинг кўриш қобилияти пасайишининг омиллари ҳамда бунинг олдини олиш йўлини аниқлашди.
Изланишлар давомида катта ёшда кўз равшанлиги пасайишининг ҳужайравий механизми тасвирлаб берилди ва мазкур жараённи тўхтатиш имконини берувчи усул таклиф қилинди.
Ҳозиргача бу муаммога қарши турли даволаш технологиялари (кўзларга ёруғлик тўлқинлари, электромагнит нурланиш ёки ультратовуш орқали таъсир ўтказиш), тунги линзалар, дори-дармонлар, шунингдек, лазер коррекцияси ҳамда микрожарроҳлик йўлидан фойдаланилади.
Бироқ бу муолажа турларининг самарадорлиги чекланган, маълум асоратлар келиб чиқиш хавфи ҳам мавжуд.
Янги тадқиқотда олимлар пресбиопияни инсон илдиз ҳужайраларидан фойдаланган ҳолда моделлаштирди.
Аниқланишича, ёш ўтган сайин кўриш қобилияти пасайиши жараёнида организмда металлопротеиназ 3 (ТИМП3) деб аталувчи оқсил ишлаб чиқарилади.
Ушбу модда кўз саломатлиги учун зарур бўлган ферментлар фаоллашувини пасайтириб, яллиғланишни келтириб чиқарувчи бошқа ферментлар миқдорини оширади.
Тадқиқотчилар яллиғланишга сабаб бўлувчи ана шу ферментлар фаоллигини блоклаш усулини синовдан ўтказди. Уларнинг хулосасига кўра, бундай ёндашув пресбиопияни тўхтатиш ва самарали даволаш имконини беради.
Шарҳлар