Bo'limsiz

Ёшлар ишлари бўйича агентлик мотивацион тренингларни ташкиллаштиришга 1,7 млрд. сўмлик тендер ўтказди

Фото: Агентство молодёжи

Ёшлар масалалари агентлиги томонидан таниқли тадбиркорлар иштирокида ёшларни рағбатлантирувчи тадбиркорликка ўқитиш бўйича тендер эълон қилинди. Тендер қиймати 1 миллиард 702 миллион сўмни ташкил этади. 2023 йил 14 июнь куни ушбу лот бўйича ўтказилган тендерда “Ёшлар келажагимиз жамғармаси” ғолиб чиққан. Kun.uz нашри бунга эътибор қаратади.

Агентлик ва “Ёшлар кележагимиз жамғармаси” ўртасида тузилган шартномага кўра, жамғарма томонидан республика ҳудудларида 17 июндан 28 августга қадар жадвал асосида мотивацион тренинглар ташкил этилиши лозим.

1 миллиард 700 миллион сўмнинг 192 миллион сўми маърузачилар ва ташкилий ишчи гуруҳининг турар жойи, йўл харажатлари, овқатланиши ва хизмат сафари харажатлари учун сарфланиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, мотивацион тренингларни ташкил этиш қиймати 725 миллион сўмни ташкил этган, шундан:

– тренингларда фаол иштирок этган ёшларни рағбатлантиришга 600 миллион сўм сарфлаш;

– Таниқли блогерлар билан тренинглар рекламаси, уни “айлантириш”, анонс-роликларни тайёрлаш, тренингларни тўлиқ видеотасвирга олиш учун – 185 млн сўм сарфлаш кўзда тутилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.