Ёшлар ўртасидаги жаҳон шахматчилари рейтингида Абдусатторов 1 поғона паслади

Жаҳон шахмат федерацияси томонидан дунё шахматчиларининг рейтингни янгиланди. Ушбу рейтингида 5 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер кучли 100 ликдан жой олди.

Рейтингда Нодирбек Абдусатторов (2783) аввалги ойгидек 6-ўринда қайд этилди, аммо, бу сафар у рейтинг очколарини 17 очкога ошириб олган.

Бундан ташқари, энг кучли шахматчилар рейтингида Рустам Қосимжонов (2685) ҳам мавжуд бўлиб у 43-ўринда. Жавоҳир Синдоров (2668) аввалги ойга таққослаганда 4 поғона паслади ва бу ойда 56-ўринда. Шамсиддин Воҳидовнинг хизматлари эвазига Ўзбекистон Олимпиячилари бронза медалини қўлга киритган эди. У рейтингда 2668 очко билан 57-ўринга кўтарилди. Аввалги ойда кучли 61-ўринда қайд этилган Нодирбек Якуббоев (2654) эса бу ойда 75-ўринда қайд этилди.

Ўтган ойда Абдусатторов ёшлар ўртасидаги расмий рейтингда биринчи ўринда қайд этилган эди. Октабр ойи учун эълон қилинган рейтингда у ўрнини Ҳиндистонлик Гукешга бўшатиб берди ҳамда 2 ўринга тушди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.