Ётоқхона тўловида кимлар имтиёз олиши мумкин
Ётоқхона тўлови бўйича имтиёзни олий таълим муассасалари Кенгаши белгилайди ва бу имтиёз қуйидаги шаклларда берилиши мумкин:
ётоқхона тўловларидан бутунлай озод этилади:
- кўз касалликлари бўйича 1-2-гуруҳ ногиронлиги борлар;
- чин етимлар (ота-онасининг ҳар иккиси вафот этганлар) ва етимлар (ота-оналаридан бири вафот этганлар);
- меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари;
- ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар.
умумий тўловдан 50 фоиз чегирма берилади:
- умумий касалликлар бўйича 2-гуруҳ ногиронлари;
- вазифасини намунали бажараётган талабалар Кенгаши раиси, қават сардори ҳамда ётоқхона кутубхонаси учун масъул талабаларга.
Улашиш:
Шарҳлар