Bo'limsiz

Ёзда «қишнинг ғанимини емоқчи бўлган» уддабурон қўлга олинди

Фото: Тошкент шаҳар Божхона бошқармаси

Республикамиз божхоначилари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний кириб келишини ва ички ҳудудда ноқонуний айланмасини олдини олишга қаратилган тезкор чора-тадбирлар мунтазам давом эттирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Божхона бошқармаси Anhor.uzга маълум қилди.

«Ҳусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида тезкор тадбир ўтказилди. Унда “Nexia 3” русумли транспорт воситаси туманнинг дала майдони ёнидан ўтувчи йўл чеккасида тўхтаб турган вақтида белгиланган тартибда кўздан кечирилиши натижасида 4 қопда  102 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди», – дейди Отабек Одилов, Тошкент шаҳар Божхона бошқармаси матбуот хизмати раҳбари.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур пиротехника воситаларининг қиймати 30,6 млн сўмни ташкил этмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.