Телеграмда юқори лавозим эгалари номига сохта аккаунт очилиб, «fake» хабарлар тарқатилмоқда
Охирги вақтларда ижтимоий тармоқлар, жумладан, телеграм мессенжерида очилган сохта «fake» аккаунтлар орқали юқори турувчи идоралар раҳбарлари номидан қуйи бўғин муассасалари масъулларига сохта хабарномалар юбориш ҳолатлари учрамоқда.
Хусусан, сўнгги кунларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти номидан яратилган ана шундай сохта профиллар орқали тизимдаги масъул ходимларга турли ёлғон ва ноқонуний топшириқлар берилмоқда.
«Шу ўринда вазирлик барча раҳбарларни огоҳликка чақириб, бундай «fake» маълумотларга ишонмасликлари, ахборот хавфсизлигини таъминлашга янада жиддий эътибор қаратишларини сўраб қолади», – дейилади хабарда.
Маълумот учун, ушбу сохта профилларни аниқлашнинг бир неча усули бўлиб, улардаги барча маълумотлар ёпиқ ва ёзишмалар янгидан бошланади. Шунингдек, мазкур аккаунтларга видео ва аудио қўнғироқларни амалга ошириб бўлмайди.
Шарҳлар