Юқоричирчиқда BMW йўл четида тўхтаб турган Tracker’га бориб урилди
Юқоричирчиқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ расмий муносабат билдирди.
Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 20 июль куни соат таҳминан 14:00 лардаТошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани худудидан ўтувчи 4Р12 “Бектемир-Чорбоғ қ” автомобиль йўлининг 8-километрида ҳайдовчи 1991 йилда туғилган У. Б. бошқарувидаги “ВМW” русумли транспорт воситасида Бектемир-Ғазалкент йўналишида бошқариб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, шу йўналишда йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган “Tracker” русумли транспорт воситасини уриши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
Ушбу йўл транспорт ҳодисаси натижасида ҳеч қайси ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган. (Тўҳтаб турган автоуловда ҳайдовчи ва йўловчилар бўлмаган) Транспорт воситалари техник шикастланган.
Ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар