Юлия ва Алексей Навальнийнинг оналари сиёсатчининг қабрини зиёрат қилди
Алла Абросимова ва Людмила Навальная сиёсатчи Алексей Навальний вафотининг 40-кунида Борисов қабристонига ташриф буюрди, дея хабар беради «Дождь» телеканали.
Бу даҳшатли кунларда юбилейим бўлди. 9-куни, хотира маросимидан сўнг, уйга келганимда, почта қутисини очдим, Алексейдан мени юбилейим билан табриклаган откритка бор эди. Бу 9 март куни эди, у айнан 16 февралда юборилганди. Унда умрим давомида ҳеч кимдан олмаган жуда кўп илиқ, шунчалик меҳрли сўзлар бор эди <…> Албатта, бу откритка доим мен билан бўлади, – деди Юлия Навальнаянинг онаси Алла Абросимова.
Алексей ва Юлиянинг оналари барчага қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди.
Улашиш:
Шарҳлар