ЮНИСЕФ ваколатхонасининг раҳбари: “Сентябр ойида Ўзбекистонга 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси келтирилади”

Источник: UzReport

Сентябрь ойида Ўзбекистон 660 минг доза ва қўшимча хайрия сифатида 276 минг доза AstraZeneca вакцинасини, сентябрь -октябрь ойларида эса – 1.214 миллион доза Pfizer вакцинасини олади, дея маълум қилади ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзода. Бу ҳақда «Газета» нашри ёзади.

“Биз аллақачон Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида Moderna каби вакциналарни -20 даражадаги ҳарорат режимида сақлаш имкониятига эга бўлишини таъминлаганмиз. Бу салоҳият эса бундан сўнг яна кучаяди, шунда мамлакат сақлаш ҳарорати пастроқ бўлган Pfizer каби вакциналар билан ҳам таъминланади”, – дейди у.

“Барча фуқаролар онгли ҳаракат қилиши ва имкон қадар тезроқ эмланиши жуда муҳим. ЮНИСЕФ  “энг яхши вакцина – бу имкониятли бўлган вакцина” деган позицияда. Ўзбекистонда танлов қилишнинг мавжудлиги – бу катта натижа», – дея таъкидлайди Мунир Мамедзода.

ЮНИСEФ ваколатхонаси раҳбарининг сўзларига кўра, жамғарма “катта еттилик” мамлакатлари ва вакциналари ортиқча бўлган мамлакатларга мурожаат қилиб, вакцинани бошқа давлатлар билан бўлишишга чақирган. «Имкониятга эга бўлган мамлакатлар бир-бирига қўшимча дозаларни бера олиши учун бирдамликни намойиш этиши жуда муҳимдир», – дейди у.

У  COVAX механизми доирасида март ойида Ўзбекистон 660 минг доза AstraZeneca вакцинасини олганлигини эслатиб ўтади. Июль ойида ЮНИСEФнинг мурожаати асосида Озарбайжон ўзидаги ушбу вакцинанинг 50 минг дозасини Ўзбекистонга тақдим этган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.