Bo'limsiz

«Юнистрим» тўлов тизими Ўзбекистон ўтказмаларни амалга оширишда давом этмоқда

Фото: "Ведомости"

«Юнистрим» тўлов тизими Ўзбекистонга пул ўтказмаларини амалга оширишда давом этмоқда ва пул ўтказмалари лимитларини оширмоқда, деб ёзади Spot.uz Россия банки матбуот хизматига таянган ҳолда.

Компания маълумотларига кўра, ««Юнистрим»» одатдагидек ўз ишини давом эттирмоқда ҳамда UzCard ва HUMO карталарига комиссиясиз пул ўтказмаларини амалга оширмоқда.

Шунингдек, июль ойидан бошлаб Ўзбекистонга – UzCard ва HUMO карталарига пул ўтказмалари лимити оширилди. Энди битта транзакция суммаси деярли 16,5 миллион сўмни ташкил этади, ҳар бир карта учун умумий ойлик лимит эса 165 миллион сўмгача ошади.

Пул ўтказмаларини юбориш рублда амалга оширилади ва миллий валютада келиб тушади. Пул ўтказмасини «Юнистрим»нинг исталган офисида ёки ҳамкор офисларида, Россия банкининг веб-сайтида ва мобил илова орқали юборишингиз мумкин.

Ўз навбатида, HUMO матбуот хизмати тўлов тизимининг ««Юнистрим»» пул ўтказмалари тизими билан HUMO карталарига пул маблағларини киритиш бўйича шартномавий алоқаси йўқлигини маълум қилди. HUMO карталарига хорижий пул ўтказмалари бевосита банклар ёки уларнинг тўлов ташкилотлари томонидан амалга оширилиши мумкин.

Худди шу номдаги тўлов тизимини бошқарувчи «Юнистрим» Банки ўтган ҳафтада АҚШнинг блокировка қилувчи санкцияларига учраган эди. Хусусан, улар доллар активларини музлатиш ва АҚШ валютасидаги операцияларни амалда блокировка қилишни назарда тутади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.