Юнусобод туманининг бир нечта ҳудудлари вақтинча электр энергиясисиз қолади
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги бир неча маҳалла фуқаролар йиғинида режалаштирилган таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли вақтинча электр таъминоти ўчирилади, деб хабар қилди «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» ахборот хизмати.
2 декабрь куни соат 9:00 дан 18:00 гача қуйидаги манзилларда электр таъминоти ўчирилади:
- “Обод”, “Боғибустан”, “Оқтепа”, “Отчопар-1” ва “Отчопар-2” маҳаллалари;
- Юнусобод туман МУ-8 сув таъминоти бошқармаси биноси.
Энергетика ходимлари иш муддатидан олдин якунланиши мумкинлигини айтди ва юзага келган ноқулайликлар учун узр сўради.
Улашиш:
Шарҳлар