Юнусободда ҳайдовчи 83 ёшли пиёдани уруб юборди
Юнусобод туманида “Матиз” ҳайдовчиси билан 83 ёшли пиёда иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Хабарга кўра, 5 ноябрь куни соат 13:10 ларда Юнусобод тумани Осиё кўчасида ҳайдовчи (2000 йил) Б.Н. Матиз русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёда (1941 йил) X.S.ni уриб юборган.
ЙТҲ натижасида пиёда тан жароҳат олганлиги сабабли шифохонага олиб кетилган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар