Юридик институтга давлат гранти асосида ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди
Олмалиқ шаҳрида “Корзинка” савдо мажмуаси автотураргоҳида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Й. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) фуқаро C.X.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида қўшни Қирғиз Республикаси Ўш шаҳридаги Юридик институтга давлат гранти асосида ўқишга киритиб қўйиши эвазига 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар