Юридик институтга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида “Корзинка” савдо мажмуаси автотураргоҳида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Ю. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) фуқаро С.Х.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида қўшни Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳридаги Юридик институтга давлат гранти асосида ўқишга киритиб қўйиши эвазига 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушлангани ҳақида хабар берган эдик.
Шарҳлар