Юридика университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

Фото: Департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Х. (муқаддам судланган) фуқаро М.Ш.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида чет тиллари бўйича таҳсил олганлиги тўғрисида сертификат олиб бериб, Тошкент давлат юридик университетининг магистратура босқичига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.