“ЮВТ Аэро” авиакомпанияси Қозондан Тошкентга рейсларни йўлга қўймоқда

Фото: UZBEKISTAN AIRPORTS

“ЮВТ Аэро” авиакомпанияси Татаристон пойтахтини Тошкент билан боғлайди. Авиакомпания 4 августдан мунтазам йўловчи рейсларини амалга оширишни бошлайди.

Парвозлар ҳафтада бир марта якшанба кунлари Канадада ишлаб чиқарилган 50 ўринли Bombardier CRJ-200 самолётларида амалга оширилади. Парвоз вақти 3 соатдан сал кўпроқ давом этади.

Эслатиб ўтамиз, “ЮВТ Аэро” Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириб келмоқда – 2023 йил сентябридан бошлаб авиакомпания Қозондан Самарқандга мунтазам рейсларни йўлга қўйган, парвозлар ҳафтада бир марта шанба кунлари амалга оширилади.

“ЮВТ Аэро” 2015 йилда ташкил этилган Россиянинг ҳудудий авиакомпанияси бўлиб, бош қароргоҳи Бугульма шаҳрида жойлашган. Татаристон шаҳарларидан мунтазам йўловчи рейсларни амалга оширади. Базаси Қозон ва Бугульма аэропортларида жойлашган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.