Кўча тозаловчилар курьер бўлишга ошиқмоқда
Россияда меҳнат муҳожирлари курьер бўлиб ишлашга ўтиб кетмоқда… У ерда маош 2 баравар кўп, иш ҳовли тозалаш, ахлат йиғишдан кўра осонроқ. 2023 йилда иш ҳақи: фаррошники – 41 400 рубль, курьерники – 97 700 рубль.
Коронавирус пандемияси даврида жадаллашган онлайн савдо ва хизматларнинг ривожланиши платформаларда бандлик тенденциясини кучайтирди: агрегаторлар, бозорлар ва ишга мутахассислар танлаш бўйича хизматлар тобора кўпроқ ижрочиларни – курьерлар, такси ҳайдовчилари, таъмирчилар, репетиторлар ва бошқаларни жалб қилмоқда, дея хабар беради РБК.
Шу билан бирга, 2023 йил умуман меҳнат бозорида кадрлар танқислиги фонида ўтди, деб ёзади РБК. Бир нечта омиллар бир-бирига мос тушди ва кўплаб соҳаларда, айниқса ишчилар ва оммавий касбларда кадрларнинг кескин етишмаслигига олиб келди: 1990 йиллардаги демографик туйнук, аҳолининг қариши, меҳнатга лаёқатли русларнинг Украинадаги махсус ҳарбий операцияда иштирок этиши, арзонлашган рубль туфайли меҳнат муҳожирларининг чиқиб кетиши ошди.
“ОЭСР” маълумотларига кўра, Россияда 15 ёшдан 64 ёшгача бўлган аҳолининг улуши (мамлакатлараро таққослаш учун «меҳнатга лаёқатли» аҳоли) 2022 йилда 66,1% ни ташкил этган, бу бошқа ривожланаётган мамлакатларга қараганда паст (Бразилия – 69,1%, Хитой – 69%, Ҳиндистон – 67,8%, Саудия Арабистони – 72,8% ).
Ишчиларни жалб қилишнинг асосий воситаси даромад даражаси эди. Кўпчилик учун рақамли платформалар орқали ишга жойлашиш фойдалироқ бўлиб чиқди. Анъанавий саноат тармоқларида, хусусан, МДҲ давлатларидан кўплаб меҳнат муҳожирлари ишлаган уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида “қўлларнинг” сезиларли даражада етишмаслиги мавжуд. Бу қишда Россиянинг турли шаҳарлари аҳолиси кўча тозаловчилар етишмаслиги, ҳовлилар ва кўчаларнинг қордан тозаланмаяётгани ҳақида хабар бермоқда.
“Фаррошлар сони қарийб ярмига камайди. Меҳнат муҳожирлари курьер бўлиб ишлашга кетмоқда. У ерда маош икки баравар кўп, иш ҳовлиларни тозалаш ва ахлат йиғишдан кўра осонроқ”, – деди РБК га Уй-жой ва коммунал хўжалик бошқаруви компаниялари гильдиясининг ижрочи директори Вера Москвина.
Шарҳлар