Кўчада бошқа фуқарони дўппослаган тўппончали безорилар ушланди

Foto: Toshkent shahar IIB

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашаётганлиги акс этган видео тарқалди. Пойтахт ИИБ ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.

20 июнь тунги соат 00:30 ларда Мирзо Улуғбек туманида 1998 йил Ш.Б., 2001 йилда туғилган А.К., 1991 й.т. Ў.З., 2002 й.т. Ф.А. ўзининг таниши 1992 йилда туғилган Ж.Р. билан ўзаро жанжаллашиб кетишган ва Ж.Р.ни қўл билан уриб тан жароҳати етказишган. Жабрланувчи «Бош мия чайқалиши, бош мия юмшоқ тўқималари лат ейиши» жароҳати билан хусусий тиббиёт муассасасига мурожаат қилган. Ҳолатни яшириш мақсадида Ж.Р. тиббиёт ходимларига ўзи йиқилиб тушганини билдириб, ИИОга мурожаат қилмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси («Безорилик») билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчилар Ш.Б. ва А.К. просессуал тартибда ушланган. Қолган гумонланувчиларни ушлаш чоралари кўрилмоқда.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Sh.B.ning ёнида аниқланган тўппонча кўринишидаги олов ёндиргич ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Тергов давом этмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.