,

Кўчириб ўтқазилган кўп йиллик дарахт янги ерда илдиз отадими

Кадр из видео

Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани, Ниёзбек йўли кўчаси бўйлаб кўп йиллик дарахт бошқа жойга, тахминий Тошкент вилоятига кўчириб ўтказиш учун қазиб олинди.

Дарахт айни пайтда қурилиш ишлари олиб борилаётган ҳудудда ўсган. Бу мураккаб иш Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг махсус рухсатини талаб қилади.

Кўп йиллик дарахтларни кўчириб ўтқазиш – бу дарахтни кўчириб ўтқазишни режалаштириш ва кейинчалик парвариш қилишни талаб қиладиган мураккаб жараён.

Жаҳон амалиётида дарахтни кўчириб ўтқазиш турли сабабларга кўра амалга оширилади, жумладан, шаҳарни ободонлаштириш, табиатни муҳофаза қилиш, инфратузилмани қуриш ёки реконструкция қилиш.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, жараённи бошлашдан олдин дарахт ва у кўчирилаётган тупроқни ўрганиш керак. Кўчириб экиш пайтида дарахтлардаги стрессни минималлаштириш ва кўчириб экиш жараёнини осонлаштириш учун махсус машиналар қўлланилади. Ташиш учун махсус кранлар ва дарахт саватлари ишлатилади. Кўчириб ўтқазгандан сўнг, уларнинг мослашувини ва жараённинг муваффақиятини баҳолаш учун дарахтларнинг ҳолатини кузатиш керак.

Келажакда бу дарахт учун қайси ташкилот масъул бўлади, у янги жойда илдиз отадими ёки йўқми. Anhor.uz таҳририяти Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига сўров юборди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.