Кўкдала туманида Исузу ҳайдовчиси 100 га яқин қўйни уриб юборди
Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 17 октабр куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги маълумотлар тарқалмоқда, деб хабар бермоқда Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси.
Хабарга кўра, ҳодиса эрталаб соат 05:00 атрофида содир бўлган. Сурхондарё вилоятида яшовчи “Исузу” русумли автомашина ҳайдовчиси “Ғузор-Самарқанд” йўлининг Кўкдала тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида ҳаракатланиб кетаётиб, 95 бош майда молни уриб юборди.
“Ҳозирда Кўкдала тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, — дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар