“Кўзгу” қисқа метражли ижтимоий фильми тақдимоти ўтказилди

Фото: sharoitplus.uz

2023 йилнинг 23 декабрь куни Ёшлар ишлари агентлигининг пресс-клубида Тошкент шаҳар «ШАРОИТ ПЛЮС» ногиронлар жамоат бирлашмаси Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ташкилот аъзолари билан ҳамкорликда суратга олинган “КЎЗГУ” қисқа метражли ижтимоий фильм премераси ва ижтимоий роликлар тақдимотини ўтказди. Бу ҳақда Anhor.uzга лойиҳа ташкилотчилари маълум қилмоқда.

«3 декабрь — «Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев йўллаган мурожаатида мамлакатдаги 1 миллионга яқин ногиронлиги бўлган шахслар бўлиб уларнинг инсон қадри, ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланган деб таъкидлаган эди. 2017 йилдан бошлаб миллий қонунчилигимизда ва ҳукумат томонидан 2021 йил 7 июнда ратификация қилинган БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциясида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари мустаҳкамланиши» таъкидланганди.

Ҳозирда, ногиронлиги бўлган болалар ва катталарнинг сифатли таълим олиши, муносиб иш жойлари билан таъминланиши, жамиятимиз ҳаётининг барча жабҳаларида тўлақонли иштирок этиш ҳуқуқлари ҳақида жамоатчилик хабардорлиги пастлигича қолмоқда. Ушбу муаммони ечишга ўз ҳиссамизни қўшиш ва жамиятимизнинг турли соҳаларида ногиронлиги бўлган шахслар дуч келаётган тўсиқлар ва камситилишлар ҳолатлари ҳақида кенг аҳолининг хабардорлигини ошириш мақсадида “КЎЗГУ” қисқа метражли ижтимоий фильми ва долзарб мавзуларга бағишланган ижтимоий роликлар суратга олинганлиги айтилди.

Фильм YouTubeдаги лойиҳа ташкилотчиларининг каналида жойлаштирилган.

Лойиҳа ҳақида:

«Фуқаролик ҳуқуқлари ҳимоячилари (Civil Rights Defenders) томонидан молиялаштирилган ва миллий ҳамкоримиз Ёшлар ишлари агентлиги билан амалга оширилган «Инновацион медиа-лойиҳаларни амалга ошириш орқали Тошкент шаҳридаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг имкониятларини кенгайтириш” давомий лойиҳаси доирасида 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ногиронлик ва инклюзия мавзусидаги Шароит+ аудио подкастлари, видео интервюлар, ижтимоий фильм ва роликларни тайёрлаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.