Кабинага беркитилган гиёҳвандлик воситалари фош бўлди
Гиёҳвандлик воситаларининг контрабандасини олодини олиш ва унга чек қўйиш мақсадида божхона органлари томонидан диомий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Хабарга кўра, «2024 йил 3 июль куни соат 22:40 ларда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ва ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамда Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ўзаро ҳамкорликда, “Айритом” чегара божхона постининг “кириш” автоповилонига кириб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бошқарувидаги юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди», – дейилади.
Натижада, автотранспорт воситаси кабинасидаги хуфия жойга беркитилган 7 та сариқ рангли скоч билан ўралган ўрамлар борлиги маълум бўлди. Шундан сўнг, ушбу ўрамлар очилиб, махсус электрон тарозида ўлчаб кўрилганда 3 та ўрамда жами оғирлиги 3 кг. бўлган “опий” ва 4 та ўрамда оғирлиги 4 кг. 950 гр. бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланган.
Хозирда, ушбу холат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар