Пора бериш жиноятини содир этган 127 нафар шахснинг 33 нафари муқаддам шу каби жиноятларни содир этган

Фото: yuz.uz

Соҳага оид 9 та хизмат тури Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилмоқда. Кадастр агентлиги коррупцияга қарши курашиш менежмент тизимининг ИСО 37001:2016 халқаро стандарти талабларига мувофиқлик сертификатини қўлга киритган.

«Соҳадаги коррупциявий жиноятларнинг аксарияти хизмат мавқеидан фойдаланиб фирибгарлик қилиш, мансаб сохтакорлиги ва ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш йўналишларида содир этилмоқда», – дейилади хабарда.

Фирибгарлик йўли билан пора беришга далолат қилиш ва пора бериш жиноятини содир этган 127 нафар шахснинг 33 нафари муқаддам шу каби жиноятларни содир этганлиги учун судланган.

Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) бўлимларида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ ҳолатларда коррупциявий жиноятлар 29 фоизни ташкил қилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.