Кадастр агентлиги бош мутахассиси қамоққа олинмаган

Фото: газета.уз

Ижтимоий тармоқларда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги бош мутахассиси Э.Сафаров фирибгарлик ҳамда пора беришда гумонланиб ҳибсга олинганлиги ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизматининг Anhor.uzга маълум қилишича, «Бош мутахассис Э.Сафаров ҳозирда иш фаолиятини идорада давом эттираяпти».

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.