Кадрлар захирасини шакллантиришда “zaxira.argos.uz” портали ишга туширилган
Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 2023 йил фаолияти натижалари юзасидан берган маълумотига кўра, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари орасида натижа кўрсатган 1 000 нафар номзод Салоҳиятли кадрлар захирасига саралаб олинган ҳамда меҳнат фаолиятида ижобий ютуқларга эришган номзодларнинг 145 нафари Агентликнинг тавсиясига асосан юқори лавозимларига тайинланган.
vacancy.argos.uz портали орқали 68 та вазирлик ва идора ҳамда барча туман,шаҳар ҳокимликларидаги жами 24 256 та вакансиялар бўйича 730 мингдан ортиқ номзодлар ўртасидаги танловлар натижасида 10 137 нафари ишга қабул қилинган.
Танлов ғолибларининг 3 584 нафари 30 ёшгача бўлганлар, 3 529 нафари аёллар, 1 626 нафари давлат хизматига биринчи маротаба қабул қилинганларни ташкил этади.
“Ilm.argos.uz масофавий таълим портали ишга туширилди, унда 390 дан ортиқ видеоматериаллар, 240 дан ортиқ электрон адабиётлар жойлаштирилди”, – дейилади хабарда.
Шунингдек, иш режимига риоя этилиши бўйича ҳам 1174 та давлат органларида мониторинг ўтказилиб, 163 тасида 540 нафар ходим дам олиш кунлари ва иш вақтидан ташқари ишга жалб этилганлиги аниқланган ҳамда 163 та раҳбарларга огоҳлантириш ва ёзма кўрсатмалар берилган ва 11 нафар мансабдорларга 47,6 млн сўм маъмурий жарима қўлланилиши таъминланган.
Шарҳлар