Аёвсиз калтакланган шифокорлар иши бўйича ССВ тергов органи билан ишламоқда

Фото: ССВ

Тошкентдаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасида икки нафар тиббиёт ходими бемор ҳамда унинг ўртоқлари томонидан аёвсиз калтаклангани, мазкур ҳодиса оқибатида жиддий тан жароҳати олган шифокорлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида тегишли муолажаларни олаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Тиббиёт ходимларига жиддий тан жароҳати етказган ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида 3 нафар айбланувчи шахсга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Бу борада Соғлиқни сақлаш вазирлиги тергов органи билан яқин ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.