Кам таъминланган оилалар автоматик равишда газ ва электр энергияси учун бир мартали компенсация оладилар
Иситиш мавсумида (ноябрь-феврал) коммунал тўловларга харажатлар ортади. Эҳтиёжмандларга кўмак бериш учун, давлат йилда бир марта қуйидагилар бўйича ёрдам пули, яъни 270 минг сўм тўлайди:
- асосий рўйхат бўйича. Унга “Ягона ижтимоий ҳимоя реестри” орқали болалар нафақаси ва ёки моддий ёрдам оладиган оилалар киради (1,2 млн оила);
- қўшимча рўйхат бўйича. Унга бошқа эҳтиёжмандлар киради (180 минг оила).
Пул картага 2024 йил 27 ноябрдан кейин ўтказилади. Мурожаат қилиш учун «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг тезкор линияси ишламоқда — 1140. Қўшимча маълумотлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг расмий сайтида берилган.
Улашиш:
Шарҳлар